Мазкур чемпионатнинг 2007 йилда туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалари ўртасидаги мусобақа Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ушбу мусобақада қуйидаги жамоалар ярим финалга етиб келди.
Наманган- Андижон 0:0 (п.с-4:3)
Хоразм - Тошкент шаҳри 1:0
Финал учрашувида Раҳимжон Бозоров, Ўткирбек Эргашев Муслимбек Саитбоев мураббийлигидаги Наманган 2007 жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди.
ФИНАЛ
Наманган 2:0 Хоразм
Ушбу мусобақада совринли ўринларни қуйидаги жамоалар қўлга киритди.
1-ўрин Наманган
2-ўрин Хоразм
3-ўрин Андижон
3-ўрин Тошкент шаҳри
Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳодими Маъмур Саидқосимов, Андижон вилоят жисмоний-тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Андижон футбол маҳорат мактаби директори Насибилло Мадрахимовлар иштирок этди.
Раҳимжон Бозоров (Наманган 2007 мураббийи) - Мусобақа юқори савияда ўтди. Ташкилотчилик ҳам аъло даражада бўлди. Шу ўринда барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларим мусобақада яхши иштирок этишди. Биринчи маротаба Ўзбекистон U13 Республика биринчилигида иштирок этишаётганлиги сабабли бошланишида бироз ҳаяжон сезилди. Лекин, ўйиндан ўйинга ҳаяжонни енгиб кўзлаган мақсадимизга эришдик.
Кейинги режаларимиз олдинда кутаётган турнирларга янада яхшироқ тайёргарлик кўриб келажакда "Навбаҳор" клубига маҳоратли футболчиларни тарбиялаб ва Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш. Фурсатдан фойдаланиб Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шакиржановичга, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Наманган футбол ассоциациясия, футбол маҳорат мактаби раҳбарларига бизларга яратиб берган шароитлар ва билдирган ишончлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Ушбу мусобақада кўзлаган мақсадимизга эриша олдик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Собиқ тарбияланувчиларимиз Одил Аҳмедов, Азиз Турғунбоев, Владимир Козак каби футболчиларни етиштириб берсак мақсадимизга эришган бўламиз.
![]() | 23.07.2025 19:48 Ўқилди 1080 "Arsenal" mavsum oxirida Arteta bilan xayrlashadi! |
![]() | 27.07.2025 15:24 Ўқилди 1062 "Real" uch nafar futbolchisini sotishga tayyor |
![]() | 26.07.2025 13:16 Ўқилди 1056 "Barselona" hujumchisi boshqa klubga o'tdi |
![]() | 25.07.2025 23:56 Ўқилди 1041 AQSHdagi qonun Messi va Albaga kelganda ishlamadi |
![]() | 30.07.2025 08:33 Ўқилди 729 JCH-2026 qur’asi qachon va qayerda bo‘lib o‘tishi aniq bo‘ldi |
![]() | 23.07.2025 18:08 Ўқилди 594 Mbappe endi "Real"da boshqa raqamda o'ynaydi |
![]() | 26.07.2025 10:00 Ўқилди 585 "Real" Vinisiusni sotmoqchi (Defensa Central) |
![]() | 25.07.2025 01:48 Ўқилди 558 Kamavinga va Sebalosning "Real"dagi taqdiri malum bo'ldi |
![]() | 25.07.2025 08:40 Ўқилди 510 "FourFourTwo" "Barselona" tarixidagi eng yaxshi futbolchilar reytingini tuzdi |
![]() | 24.07.2025 18:24 Ўқилди 498 "Real" Rodri uchun "Manchester Siti"ga 115 million evro taklif qilmoqchi |