Тошкент шаҳар ҳокимлиги 311-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича ишга киришган бўлса, Ўзбекистондаги энг яхши сифатли хизматларни тақдим қиладиган "Trastbank" ТФАнинг титул ҳомийсига айланди. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Кубоги мусобақаси 2020 йилда "Trastbank Cup" деб номланади. Кубок соҳиби пулька саралаш йўлланмасини қўлга киритади ва уларда Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасига чиқиш имконияти бўлади.
"Trastbank Cup"да 2020 йил барча шартларни бажарга 2-лига вакиллари иштирок этади. Саватчалар 2-лига якуний жадвалидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2-лигада совриндор бўлган жамоалар ярим финалга қадар тўқнаш келмайдилар.
Ўйинлар уй сафар тизимида бўлиб ўтади. 1/2 финал ва финал учрашувлари, вақт тиғизлиги боис бир ўйиндан иборат бўлади.
"2021 йил умуман бошқа Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини кўрасизлар. Пандемия туфайли айрим режаларимиз ўхшамай қолди. Ҳозир 3та катта компания билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокара олиб боряпмиз. Улардан бири Кубок ўйинларимизга титул ҳомий бўлди. Энди 2-лига ва болалар лигамизнинг титул ҳомийлари бўйича иш бошладик. Ҳокимият ва ЎФА томонидан 2020 йилги молиявий ҳолатимиздаги муаммо бартараф қилинди. Кейинги йилги болалар лигаси, ҳар бир пойтахт чемпионатида иштирок этаётган футболчининг ёдида қолиши устида ишлаймиз", - дейди ТФА 1-вице Президенти Алишер Полатов.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1896 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1695 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1395 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1239 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1155 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1116 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 990 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 924 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 777 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 672 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |