Бразилиялик ҳимоячи 17 октябрь куни Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, Теллес "Манчестер Юнайтед"га ёзги трансферлар ойнасида "Порту"дан ўтган эди. "Қизил иблислар" футболчи учун 15 миллион евро тўлашган.
Томонлар 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолашган. Алекс жорий мавсум АПЛ доирасида ҳали майдонга тушмади.