Шерзод Қосимов ўрнига Аҳрол Рисқуллаев тайинланди. Бу ўзгаришга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида ПФЛга мурожаат қилдик. Бироқ ПФЛ ҳакамлар тайинловига умуман аралашмаслиги боис, бу ўзгариш нима учун юз бергани ҳақида уларда ҳам маълумот йўқлиги ойдинлашди.
Шундан сўнг ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари Арслон Хотамовга мурожаат қилдик:
"Шерзод Қосимов касал бўлиб қолди. Барчамиз иссиқ жонмиз, ким қачон касал бўлишини билмаймиз. Шу боис ўзгариш юз берди".Coca Cola Суперлига. 21-тур29 октябрь, пайшанбаБУХОРО – СЎҒДИЁНАҲакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон РаҳмоновНазоратчи: Константин СмирновКомиссар: Ойбек Юнусов
Сайтимиз номидан Шерзод Қосимовга тезроқ тузалишини тилаймиз.
“Бухоро” – “Сўғдиёна” учрашувини Шерзод Қосимов эмас Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Сабаби номаълум