Манчестерликлар 25 ёшли сербни клубдан кетишни хоҳлаётган Поль Погбага ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Англияда ўйнашга қарши бўлмаган Милинкович-Савич билан музокараларни бошлаб юборди.
Серб жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.