"Спортинг" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Испания чемпионатида жуда ҳам тўп тепишни хоҳлашини айтди.
"Испания чемпионати менинг хусусиятларимга мос келади. У ерда яхши футбол ўйналади. Бу ҳаётда амалга оширмоқчи бўлган орзуим ва бу балки рўй берар.
4-3-3'даги тактикада мен ўзимни анча қулай ҳис қиламан. Шундай схемада менга қулайроқ", - дейди Мариу.
"Интер" собиқ ўйинчиси бундан олдин ҳам Ла Лигада ўйнашни хоҳлашини яшириб ўтирмаганди.