Франциялик мутахассис Тьерри Анри МЛСда иштирок этувчи «Нью-Йорк Ред Буллз» жамоасига мураббий этиб тайинланиши мумкин.
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, Америка клуби раҳбарияти аллақачон бу борада Анри билан музокараларни бошлашган. Мутахассиснинг ўзи эса майдондаги каби ундан ташқарида ҳам жамоадаги вазиятни ўнглашга ёрдами тегишига ишонмоқда. Клубдагилар Анрининг келиши жамоанинг ишлари юришиб кетиши ва тижорий даромадларнинг ҳам ошишига ҳам сабаб бўлади, дея ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Анри 2010 йилдан 2014 йилгача ушбу жамоа таркибида тўп тепган. Илгарироқ у “Монако” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.