“Милан” 2 футболчиси ва клуб ходимларида коронавирус аниқланди
26.10.2020 20:42 Ўқилди: 1062
Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ва ҳужумчи Йенс Петтер Хаугенинг COVID-19'га топширган таҳлиллари ижобий натижани берди.
Шунингдек, клуб 3 ходимида ҳам коронавирус аниқланди. Барчада касаллик аломатларсиз кечмоқда ва улар изоляцияга олинди.
“Россонерилар” қолган аъзоларининг таҳлилларида эса вирус аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, “Милан”ни олдинда А Серия доирасидаги “Рома”га қарши баҳс кутмоқда. Учрашув Тошкент вақти билан 27 октябрга ўтар кечаси соат 00:45 да старт олади.