Клуб расмий сайти берган маълумотларга кўра, янги битим 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Аввалги келишув 2021 йилнинг ёзигача амал қилар эди.
Облак 2014 йилдан бери "Атлетико" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум 26 ёшли футболчи ЛаЛиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 18та учрашувда дарвозасини "қуруқ" сақлади.