Бугун "Женоа" ўйнайди, Шомуродов катта эҳтимол билан дебют қилади
19.10.2020 11:21 Ўқилди: 663
Бугун Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" ва "Женоа" ўйини бўлиб ўтади.
Элдор Шомуродов бугунги ўйинда катта эҳтимол билан дебют қилади. Кўплаб хориж сайтлари, жумладан итальян нашрлари ҳам ҳамюртимизнинг асосий таркибда тушишини кутмоқда.
"Верона" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилади. Мезбонлар ўтган 3 турдан сўнг 2та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этишган. Генуяликлар ҳисобида эса 2та ўйиндан сўнг 3 очко бор (1та ғалаба ва 1та мағлубият).
Эслатиб ўтамиз, "Верона" - "Женоа" ўйини Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.
ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ