Коронавирус унда Франция терма жамоасидан қайтганидан сўнг аниқланди. Касаллик ўйинчида симптомларсиз кечмоқда.
Гендузи 10 кун карантинда бўлади. Шундай экан футболчи 17 октябрь куни "Герта"нинг "Штутгарт"га қарши ўйинида дебют қила олмайди.
Маттео "Герта"га ижара асосида ўтганди. Унинг трансфер ҳуқуқи Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли.