Жан: "Ювентус" "Аякс"ни ҳурмат қиладим, аммо қўрқмайди"
16.04.2019 13:00 Ўқилди: 985
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан "Аякс"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Жароҳатдан қутилдим. Бугун умумий гуруҳда шуғулландим ва эртанги ўйинга тайёрман. Бизни қийин баҳс кутиб турибди. "Аякс"ни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. Бу клуб Чемпионлар лигасини ютиш нияти билан ёнаётганини биламан. Сўнгги йилларда ушбу турнир ғолибига айланишга яқин келдик ва бу ишни жорий мавсум амалга оширмоқчимиз.
"Атлетико"га қарши баҳсдаги хоҳиш билан ўйнаймиз. Гол уриб, зафар қучишни истаймиз. Аллегри - фантастик мураббий, совринлар буни исботлаб турибди. У учун ҳар бир баҳс муҳим, мураббий барча деталларга эътибор беради ва бу нарса унинг дунё даражасидаги мураббий эканлигини англатади" - дейди Жан.