Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу ҳақда маълумотнома тайёрлаб, уни ЎзПФЛ Ижроқўмига киритди.
Бу вақтда “Истиқлол” футбол клуби ўз сафида тўп сурган футболчиларнинг бошқа клублар билан шартнома имзолашига қаршилик кўрсатмади. Пандемия даври барча учун ноқулайликлар туғдираётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футболчилар ишсиз қолмаслиги учун уларнинг шартномаларини янги клублари учун рўйхатдан ўтказди.
Бу жараёнлар фонида ЎзПФЛ Фарғона вилояти ҳокими ҳамда “Истиқлол” футбол клуби таъсисчилари билан музокара ўтказди. Жамоанинг хусусий экани, бир неча йиллардан буён қуйи лигада муаммоларсиз иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Истиқлол”ни сақлаб қолишдан, шунингдек, эндигина олдинга силжиётган Про лига турнир жадвали ўзгаришсиз қолишидан манфаатдор эканлигини билдирди.
Айни вақтда “Истиқлол” стадиони билан боғлиқ масала юзасидан оғзаки келишувга эришилган. Ишлар расмий мақомга кўчгунига қадар ЎзПФЛ турнир жадвалига ўзгартириш киритмайди. Шунингдек, ЎзПФЛ Ижроқўми вакилларининг “Истиқлол” футбол клубининг мусобақадан чиқиб кетиши борасидаги баёнини тўлиқ имзолатишга шошилинмайди.
ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клуби иштирокидаги кечиктирилган икки учрашувни 14-турга қадар ўтказиб олиш режасини ишлаб чиққан ва бу борада Про лига клублари вакиллари билан келишувга эришган. Ташкилот бу борадаги кейинги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб боради.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1440 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1155 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 960 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 870 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 624 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 546 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |