Болалар футболи: Сирдарё вилояти Ўзбекистон чемпионати ғолиби
30.09.2020 12:00 Ўқилди: 681
Сирдарё вилоятида 2003 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида "Спорт мактаблари футбол лигаси" Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи ғолиблари аниқланди.
Мусобақа якунида ғолибларни тақдирлаш учун Сирдарё вилояти жисмоний тарбия спорт бошқармаси бошлиғи Ифтихор Ўроқов, вилоят «Ёшлик» жамғармаси бошлиғи Омонжон Қўлдошев, Сирдарё вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Рустам Қодиров ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходими Маъмуржон Султоновлар томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар топширилди.