Болалар футболи: Тошкент шаҳар Ўзбекистон чемпионати ғолиби
30.09.2020 11:42 Ўқилди: 714
Сурхондарё вилоятида 2005 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида "Спорт мактаблар футбол лигаси" Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби аниқланди.
Мусобақа якунида ғолибларни тақдирлаш учун Сурхондарё вилоятининг Узун тумани ҳокими Баҳром Бобохонович Турсунов, Сурхондарё вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Санжар Шомуродов ҳамда бошқа ташкилот ва идоралар вакиллари томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар топширилди.