"B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобидан чиқиб кетолмаяпти.
Уч кун олдин жамоанинг 15 нафар ўйинчиси ва 10га яқин ходимларида Covid-19 аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб уларнинг сони яна ошди. Ҳимоячилар Муҳаммад Жаҳфали ва Муҳаммад Кунайдири, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Канно ҳамда Носсир Ал Давсариларнинг топширган тест натижалари ҳам ижобий чиққан ва улар карантинга олинган. Демак, Covid-19 юқтириб олган футболчилар жамоада 19 нафарга етди. "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоасидан 3 ўйинчи келиб қўйилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, биринчилардан бўлиб вирус аниқланганлар орасидан ярим ҳимоячилар Салмон Ал Фараж (жамоа сардори) ва Ҳамад Алабдан карантиндан чиқди ва икки кундан бери машғулотларга қайтган. Жароҳати бор Абдуллоҳ Отайф ва Турки Фаҳад Ал Мутаирилар ҳам тикланиб машғулотларни бошлашган.
7-рақамда жамоа сардори Салмон Ал Фараж.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, риёдликлар "Шабаб Ал Аҳли"га қарши бугунги ўйин олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказишган. Унда бош мураббий Рэзван Луческу, асосий дарвозабон Абдуллоҳ Ал Муайуф ва ярим ҳимоячи Ҳаттан Султон Баҳбери иштирок этмаган. Бунга сабаб - уларнинг охирги топширган тестлари натижаси машғулотга қадар чиқиб улгурмаган.
Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:
Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.
Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.
Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.
Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.
Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1953 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1707 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1413 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1266 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1170 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1122 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1008 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 936 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 786 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 678 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |