"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди.
Топширилган тест натижалари "шерлар" устозида вирус инфекциялари борлигини кўрсатди. Буни клуб расмий вакиллари ҳам тасдиқлашди. Бироқ ҳозирда муаммо шундайки, мураббий 7 ёки 14 кун карантинда бўлиши керак. Эртага бунга ҳам аниқлик киритилади. Шу фурсатдан фойдаланиб, Шота Юстинович тезроқ тузалиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 23 сентябрь куни ОЧЛнинг 6-тури доирасида "Шахр Ҳодро" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 23:00да старт олади.