"Йигитлар ҳаяжонлангани сезилиб турди. Чунки, бир неча учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Ишлашда олдинга интилишда давом этамиз. Футболчилар билан гаплашиб оламиз, бизга ғалаба керак. "Истиқлол"ни ғалаба билан табриклайман. Ютса жамоа ютади, мағлубиятга доим мураббий айбдор бўлади. Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўрдик. Ишлашда давом этамиз, "Хоразм"да футбол ўсмоқда. Йигитлар билан бўлажак режалар, мақсадлар ҳақида гаплашамиз. Биз ҳозир бир мунча қийин ҳолатдамиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.
Ҳимоядаги ҳаракатларимизда кўп хатоларга йўл қўймоқдамиз. Биринчи галда ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Боиси олдинги ўйинларга назар солсак жуда кўп гол ўтказиб юборганмиз. Қисқа вақт ичида ҳар томонлама тайёр ҳолатга келишимиз лозим. Мухлислар "Хоразм"дан ғалабалар кутишмоқда, мавсумни бунчалик ёмон бошламаганмиз илгари.
Биз қорақалпоқлик ёки бошқа деб ажратмаймиз. Ҳаммамиз Ўзбекистон фуқаросимиз. Бугун ҳаракат қилган қорақалпоғистонлик футболчиларга эътирозим йўқ, яхши ўйнашди. Фақат жисмоний томондан камчиликлар бор. Ишлаймиз, олдинга қараб ҳаракат қиламиз. Ўз вақтида бу вилоятдан кўп юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Неъматулла Қуттибоев, Мақсатулла Қуттибоевларни ҳурмат қиламан. Дамир Низанов техник томондан ёмон футболчи эмас. Фақат жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Бу умумий жамоага
"Оқ-тепа" жамоаси раҳбарлари Ғанишер ака Шоғуломов, Алишер Шоғуломовга вазиятни тўғри тушуниб мени қўйиб юборишгани учун раҳмат айтаман. "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаш учун келдим",- дейди Ежов.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2157 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1344 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1332 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1023 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |