Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ОЧЛдан олдинги сўнгги ўйинни бугун "Металлург"га қарши ўтказади
08.09.2020 09:00 Ўқилди: 810
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.
Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар ўзаро 47 бор тўқнаш келган. "Пахтакор" 39 беллашувда зафар қучган, "Металлург" ҳисобида 4та ғалаба бор. Яна 4 учрашув дуранг билан тугаган. "Шерлар" 125та гол уришган, бекободликлар эса 36та.
Бекободда ўтган учрашувларнинг 17тасида "Шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4та тўқнашувда "Металлург" устун келган. "Металлург" ўз майдонидаги охирги 4та ўйинда "Пахтакор"га 4 бор мағлуб бўлган.
Ўзаро ўйинларда энг кўп голни Игорь Сергеев урган - 9та. Анвар Солиев ҳисобида 8, Сервер Жепаровда 6тадан гол мавжуд. "Металлург"дан Дилмурод Каримов 6 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев эса 3тадан тўп киритган.
"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 8 сентябрь, сешанба куни соат 19:00да Бекободдаги "Металлург" стадионида бошланади.