Рамос – гол-машина. У Испания терма жамоаси тўпурарлари орасида 8-ўринга чиқиб олди!
07.09.2020 00:42 Ўқилди: 963
Испания ҳимоячиси Серхио Рамос Украинага қарши Миллатлар лигаси ўйинида дубль қайд этди.
Бу "Реал" футболчисининг терма жамоадаги 23-голи. Энди у Испания термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида афсонавий Альфредо ди Стефано билан 8-ўринни бўлишиб турибди. Рамос собиқ ҳужумчи Хулио Салинасни ортда қолдирди (22 та гол).