Испания терма жамоаси 41та ўйиндан бери гол урмоқда. Бу рекорд!
04.09.2020 10:42 Ўқилди: 666
Испания терма жамоаси Миллатлар Лигаси 1-тур доирасида меҳмонда Германия (1:1)га қарши ўйинда дуранг қайд этди.
"Қизил фурия" 41 ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти. Сўнгги бор испанлар Европа чемпионати (2016) 1/8 финал доирасидаги Италия (0:2)га қарши ўйинда гол ура олишмаган.
Эслатиб ўтамиз, Миллатлар Лигаси 1-тур доирасидаги Германияга қарши ўйинда Испания дуранг ўйнади. Штутгартдаги "Мерседес-Бенц-Арена" стадионида ўтган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Испания УЕФА Миллатлар Лигаси 2-тур доирасидаги Украина терма жамоасига қарши ўйинни Мадридда жойлашган "Реал"нинг иккинчи стадиони бўлмиш "Альфредо ди Стефано"да ўтказади.