Ўйин ҳақида
"Ўйинга астойдил тайёрганлик кўргандик. Мураббийимиз Чемпионлар Лигасига тайёр ҳолатда етиб бориш учун биздан хушёрликни йўқотмаган ҳолда ўйнашни талаб қилмоқда. Ҳозир ички чемпионат орқали Чемпионлар Лигасига тайёргарлик кўряпмиз.
Карантиндан кейин деярли барча ўйинда 90 дақиқа ўйнаяпсиз. Бу сизга жисмоний тарафдан салбий таъсир кўрсатмаяптими?
- Биринчи карантиндан олдин жароҳат олгандим ва ўша оёқда тўп тепишимга тўғри келганди. Иккинчи карантин даври жароҳатдаги футболчилар учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Шахсан ўзим ҳақимда тўхталадиган бўлсам, жароҳатдан тикланиб олдим. Иккинчи карантиндан олдин тўлиқ ўйнашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим, Чемпионлар Лигасида 90 дақиқа ўйнашга тўғри келади ва ҳар доим шай ҳолатда бўлишимиз керак. Шу боис доимо тўлиқ вақт ҳаракатланишга интиламан ва буни ёқтираман.
Яқинда терма жамоанинг йиғини бўлиб ўтади. Ундан сўнг, "Пахтакор"нинг кетма-кет ўйинлари ва ЧЛ баҳслари ўтказилади. Терма жамоадан чақирув бўлса, борасизми ёки "Пахтакор"да қоласизми?
- Аввало, терма жамоа деган бўлардим. Болаликдан шуни орзу қилганмиз, хоҳ у ўртоқлик ўйини ўлсин, хоҳ расмий. Чунки олий мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Терма жамоа йиғинига бориш масаласини клуб ва термамиз мураббийи ҳал этади.
Қачон Жалолиддин Машариповни легионер сифатида кўрамиз?
- Албатта, буни ўзим ҳам роса хоҳлайман. Лекин ошкор этиб бўлмайдиган айрим сабабларга кўра бу амалга ошмаган. Худо хоҳласа оз қолди деб ўйлайман, бундан ташқари, олдинда ЧЛ мусобақаси кутиб турибди. Ўз олдимга қўйган катта мақсадларим бор. Одамлар ўйлаши мумкин, 26 ёки 27 ёшга тўлди, деб. Бироқ шундай футболчилар борки, 30 ёшдан ўтгандан сўнг, ўйини очилиб кетган. Худо хоҳласа меҳнат қилишдан тўхтамайман ва легионер бўлиб ўйнашга интиламан, лекин ёшлигимдан "Пахтакор" нонини еб, шу ерда катта бўлдим ва эшикни қаттиқ ёпиб, ташлаб кетолмайман.
Маълумки, 2017-йилда "Локомотив"да ўйнагансиз. Футболчи сифатида ўсдингизми?
Ҳозирда футболчи сифатида ўсдим, албатта. Ўша пайтда кўп нарсани ёши катта футболчилардан ўрганганман. Айниқса, Тимур Кападзе мендан ўз масалаҳатларини аямаган ва ёрдам берган. Ўшанда мени қўллаб-қувватлаган "Локомотив" раҳбарияти, мураббийлари ва футболчиларига раҳмат.
![]() | 23.06.2025 11:55 Ўқилди 2349 Husanovning harakatlari qanday baholandi (foto) |
![]() | 23.06.2025 11:56 Ўқилди 1710 "Oltin to'p" uchun kurashda yangi etakchi - Vitinya birinchi o'ringa chiqib oldi |
![]() | 24.06.2025 15:40 Ўқилди 1272 "Nasaf" OCHL Elitda kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 25.06.2025 23:24 Ўқилди 831 "Andijon" OCHL 2da kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 26.06.2025 07:56 Ўқилди 780 Lionel Messi Saudiya Arabistoni klublari bilan faol muzokara olib bormoqda |
![]() | 23.06.2025 18:24 Ўқилди 681 "Barsa" futbolchisi Franciyaga ketmoqda |
![]() | 28.06.2025 10:56 Ўқилди 489 Vinisiusning talablari malum. Uning talablarini “Real“ qabul qilishga tayyor emas |
![]() | 23.06.2025 17:00 Ўқилди 438 Islandiyalik iqtidor "Roma"ni qiziqtirmoqda |
![]() | 27.06.2025 12:11 Ўқилди 420 KO‘JCH. "Zalsburg" - "Real Madrid" - 0:3 (videosharh) |
![]() | 25.06.2025 12:56 Ўқилди 399 "Barselona" "Kamp Nou"ga qaytadigan kunni elon qildi |