Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. Илк финалчи номи маълум бўлди
22.08.2020 20:21 Ўқилди: 897
Ньон шаҳридаги “Коловрэй” ўйингоҳида ёшлар ўртасидаги (U-19) Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган илк беллашув якунланди.
Баҳсда “Бенфика” рақиби “Аякс” устидан йирик ҳисобда зафар қучди ва мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди. Уларнинг рақиби эса бироздан сўнг бошланадиган “Залсбург” ва “Реал” ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади. Финал учрашуви 25 августга белгиланган.