Жамшид Ҳасанов: "Андижон"да молиявий муаммолар етарлича. Футболчи ўзининг имиджи учун ҳам ўйнаши керак"
22.08.2020 15:42 Ўқилди: 690
Виктор Кумиков мураббийлигидаги "Андижон" кеча Coca Cola Суперлига 11-тур доирасида АГМКга мағлуб бўлди.
Шу тариқа "Андижон" жорий мавсумдаги ўзининг бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўйиндан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоамизга тажриба етишмаётгандек кўринмоқда. Гол урганимиздан кейинги намойиш қилган ўйинимиз яхши чиқмади, ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик.
Мураббийлар штаби олдинги чизиқ вакиллари билан ишлашмоқда. Лекин, ҳужумчиларимиз гол урмас экан ғалаба қозонишимиз жуда ва жуда қийин.
Тўғри клубда молиявий муаммолар етарлича. Бироқ, футболчи ўзининг имджи учун ҳам ўйнаши керак. Натижаларни салбий кўриниш олишида молиявий муаммоларни рўкач қилиб бўлмайди. Меҳнат қилиш ва хатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қилиб кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизни навбатдаги турларда хурсанд қилишга интиламиз",- дейди Ҳасанов.