Мазкур беллашувдан сўнг қўқонликларнинг етакчи футболчиси, шу куни майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарган Қувондиқ Рўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Локомотив" билан ўйин биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Боиси 3та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Агарда турнир жадвалида юқори ўринларга кўтарилиб олишни истасак бу жамоани мағлуб этишимиз талаб этиларди. Мураббийларимиз бизга аниқ кўрсатмаларни беришди, охиригача курашиш кераклигини таъкидлашди. Биринчи бўлимда кўпроқ тўпни назорат қилдик, иккинчи бўлимда тезкор ҳужумчиларимиз ўйинни кучайтиришга эришди. Бу режа иш берди деб ўйлайман.
Марказлашган ҳолатда ўтаётган чемпионатга мослашиш қийи бўлмоқда демаган бўлардим. Сабаби вазият шуни тақозо этмоқда. Қўқонда тўп тепиш ўзига яраша завқли ва мароқли ҳисобланади. Худо хоҳласа мухлисларга тўла майдонда уй учрашувларимизни ўтказамиз. Бу кунларга яқин қолди. Биз ҳам жонкуяр мухлисларимизни соғиндик. Сафарда ғалаба қозониш албатта ёқимли, бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак.
Ҳозирги ҳолатим яхши, таҳминан 20 кунга яқин даволаниш жараёнини бошимдан ўтказдим. Шу сабабли бироз қийналдим. Коронавирусдан касалланганларни дардига яратгандан шифо беришини тилаб қоламан",- дейди Қувондиқ Рўзиев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1110 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 918 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 801 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 771 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 720 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 699 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 579 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 525 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 483 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |