Испан клублари 2002 йилдан буён бошқа мамлакат клубларига қарши барча 15 финални ютди
22.08.2020 10:21 Ўқилди: 576
"Севилья" Европа Лигаси финали доирасида "Интер" (3:2)ни мағлуб этди ва мусобақа ғолиби бўлди.
Испания клублари 2022 йилдан буён еврокубоклардаги бошқа мамлакат клубларига қарши барча 15 финалда ғолиб бўлишди.
Бу вақт давомида "Реал" 3 бор (испан клубларига қарши финаллар ҳисобга олинмаган) ва "Барселона" эса 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
"Валенсия" УЕФА кубокини 2004 йил ютган, 5 бор УЕФА Кубоги/Европа Лигаси финалларида "Севилья", 2 бор "Атлетико" чемпион бўлган.
Сўнгги бор Ла Лига клуби бошқа мамлакат клубларига қашри кечган финалларни бой бериши 2001 йилда юз берган. "Алавес" УЕФА Кубогида "Ливерпуль" (4:5, ҳал қилувчи голни испан ўйинчиси ўз дарвозасига киритган)га мағлуб бўлган, "Валенсия" эса Чемпионлар Лигаси финалида "Бавария" (пенальтилар сериясида)дан енгилган. Шундан кейин бошқа мамлакатларга қарши финалда испан жамоаси ўйнаса, фақат ғолиб бўлади.