ЕЧЛ. Роналду–Бейл тандемининг рекорди Левандовски ва Гнабри томонидан такрорланди
20.08.2020 01:21 Ўқилди: 576
Айни дақиқаларда ЕЧЛ 1/2 босқичидан ўрин олган “Лион” – “Бавария” баҳси давом этмоқда.
Учрашувнинг 18 ва 33-дақиқаларида мюнхенликлар аъзоси Серж Гнабри рақиб дарвозасини ишғол этди ва мусобақ жорий мавсумидаги голлари сонини 9тага етказди. Унинг жамоадоши Роберт Левандовскида эса 14 та тўп мавжуд.
Мазкур ҳужум дуети голлар бўйича 2013/14 мавсум "Реал" футболчилари Криштиану Роналду (17) ва Гарет Бейл (6) томонидан қайд этилган рекордни такрорлашди.