СУРХОН – НАВБАҲОР
19 август. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Шоҳруҳ Аъзамов, Руслан Самандаров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Бу жамоалар бугунгача Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Устунлик водий клуби томонида. "Навбаҳор" 18 марта ғолиб бўлган, 5 бор "Сурхон"нинг қўли баланд келган. Яна 3та учрашувда дўстлик ғалаба қозонган.
"Сурхон" бу жамоа билан ўтган сўнгги бешта учрашувнинг ҳеч бирида 3 очко эгасига айланмаган - 1та дуранг ва 4 мағлубият. Охирги марта Термиз клуби 2003 йилда "лочинлар"ни мағлуб этган экан.
Элёр Узоқов ("Сурхон" матбуот котиби): Жамоамизни "Навбаҳор"га қарши осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. Лекин шундай бўлсада жамоадаги йигитларимиз тажрибасига ишонаман ва улар албатта "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонадилар.
Улуғбек Умаров (“Навбаҳор” ПФК матбуот котиби): Бугунги “Сурхон” – “Навбаҳор” баҳси ҳар икки жамоа учун принципиал аҳамиятга эга. Боиси, термизликлар таркибида наманганликларнинг кўплаб собиқ футболчилари ўйнашади ва улар собиқ клубига қарши кечадиган ўйинда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, “Навбаҳор” аъзолари ҳам айнан шу сабабга кўра, майдонга ўзгача иштиёқда тушишади. Бундан ташқари, “лочинлар”нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган ҳамда ҳар бир очко наманганликлар учун “олтин”га тенг.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Андрей Канчельскис шогирдлари ушбу учрашувда ғалаба қозониш учун барча имкониятларини ишга солишади ва шунга интилишади. Бўлажак баҳсда “Навбаҳор” зафар қучади, деган умиддаман.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1440 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1152 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 957 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 861 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 621 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 528 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |