Ўйин ҳақида
Баҳс қизиқарли кечди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, муносиб ўйин кўрсатишди.
Азимжонов ҳақида
У ҳали ёш. Ўйинда кескинлик ошгани боис уни алмаштиришга қарор қилдим.
"Бунёдкор"нинг ўйини 2 таймда 2 хил кўриниш олди. Бу бўйича нима дея оласиз?
Одатда 2-бўлимда яхши ўйнай олмаслигимизни айтишарди, бу гал аксинча, 2-бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Футбол шундайки, унда кичик деталлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Яхши зарба йўлланди ва барчаси ўзгариб кетди.
Жамоа кетма-кет ўйинларга тайёрми? Захира ўриндиғи-чи?
Бунақаси бизда биринчи марта кузатиляпти, кўрамиз. Афсуски, захира бўйича айрим муаммолар бор. Масалан, Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.
Нега Ғиёсов ҳалигача рўйхатдан ўтказилмаган?
Бизни ПФЛ олдидаги қарзларимиз мавжуд. Ғалати, лекин шу боисдан уни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.
Клубнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши, жамоанинг халқаро майдондаги ҳолатига таъсир ўтказмайдими?
Фикримча, бу нотўғри. Жамоа футболчилари имкон қадар халқаро ўйинлар учун ўз ўйинларини ўстириб, ривожлантириб боришлари лозим. Ҳозирги ҳолатда ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. Ҳозир бизга айтишяптики, "Бунёдкор" ОЧЛда қатнашмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб футболчиларни руҳлантириш мумкин? Чемпионат халқаро майдондаги учрашувлар эвазига кучайиши мумкин. Бундан ташқари, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори ҳам мавжуд. Унда 2030 йилга қадар деб ёзилган. Ҳозир ҳеч ким клубларни сотиб олишга ошиқмаяпти. Буни кенгайтирилган таркибда йиғилиб муҳокама қилиш керак.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1902 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1449 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1374 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1077 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 792 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 789 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 627 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |