Ушбу баҳсда ҳисобни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш 11 метрлик жарима тўпидан очди.
Бу "қизил иблислар" фойдасига белгиланган мавсумдаги 22-пенальти эди.
МЮ футболчилари пенальти тепиш бўйича сўнгги йилларда топ-чемпионатлардаги энг яхши натижалардан бирини қайд этишмоқда. Бу борада қайд этилган охирги йиллардаги рекорд "Барселона"га (24 пенальти, 2015-2016) тегишли .