“Барселона”нинг қайси футболчиси коронавирусга чалингани маълум
12.08.2020 21:21 Ўқилди: 639
Маълум бўлишича, Жан-Клер Тодибонинг COVID-19 топширган тест таҳлиллари ижобий натижа берган.
У мавсумнинг ярмини ижара асосида “Шальке-04” сафида ўтказган эди.
“Ҳаммага салом. Шуни маълум қилмоқчиманки, менда COVID-19 учун топширилган тест натижалари ижобий натижани кўрсатди. Аломатлар йўқ, ўзимни яхши ҳис этмоқдаман. Тиббий баённомага кўра ҳозирда уйдаман. Машғулотларга қайтишни жуда хоҳлайман, аммо соғайгунимча уйда қолишим зарур бўлади, дея ёзган футболчи ўз Twitter'даги саҳифасига.
Mundo Deportivo манбасига кўра, Тодибо ЕЧЛ 1/4 финали доирасида “Бавария”га қарши ўйин учун қайдномадан жой олган футболчилар билан ҳеч қандай алоқада бўлмаган.