Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"
12.08.2020 13:00 Ўқилди: 678
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлар кейинги йилга қолдирилганига ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз муносабатини билдирди.
Октябрь ва ноябрь ойларидаги ЖЧ саралаш учрашувлари 2021 йилга қолдирилди. Бу ЎзПФЛ учун яхши хабар. Чемпионатни якунлаб олиш ва кубок учрашувларини ҳаминқадар ўтказиб олиш учун имкон берилди.
Аммо ФИФА кунлари сақлаб қолинди. Умид қиламизки, ЎФА вазиятга реал баҳо бериб, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунларини ўртоқлик учрашувларига эмас, ЎзПФЛга тақдим этади. Фикримизча, миллий терма жамоа футболчилари учун энг яхши синов — расмий ўйинлар. Чемпионатни тўлиқ якунлаб олишимиз учун тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.