“Бу шармандалик”. “Байер” дарвозабони “Интер”дан қабул қилинган мағлубият ҳақида
11.08.2020 08:42 Ўқилди: 780
“Байер Леверкузен” посбони Лукас Градецки Европа Лигаси чорак финалида “Интер”га қарши баҳсдан (1:2) сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Бу шармандалик. Тезкор голлар ишимизни мураккаблаштириб юборди. Биз ҳаммасини қайтадан бошлашга ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. Бундан дарс олишимиз ва келаси мавсум яна бир бор синаб кўришимиз керак”, — дейди Лукас Градецки.