Учрашувнинг биринчи бўлим биринчи ярмидаёқ томонлар ўйин масаласини ҳал этиб қўйишди. 15-дақиқада Никола Барелла миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Ромелу Лукаку орадаги фарқни оширди. Кай Хавертцнинг жавоб голи ўйинда сўнггиси бўлди -2:1.
Натижада “Интер” ярим финалга йўлланмани нақд қилди. Ушбу босқичда Конте жамоаси “Шахтёр” – “Базель” тўқнашуви ғолиби билан куч синашади.