Бразилиялик футболчининг агенти Жуниор Педроса ҳам мижозига руслар томонидан қизиқиш билдирилаётганини тасдиқлади.
Маълумот учун, Гильерме "Олимпиакос"га 2018 йилда "Депортиво" клуби таркибидан 2,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Футболчининг юнонлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда якунланади. Греция чемпионатининг сўнгги мавсумида 27 учрашувда майдонга тушган Гильерме дос Сантос ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.