Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ўрнига Айниддин Ғиёсов бош директор вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Айниддин Ғиёсов "Бунёдкор" клубининг лицензиялаш менежери лавозимида ишлаб келаётган эди.Ҳозирча бугунги йиғилиш ва бошқа тафсилотлар ҳақида маълумотга эга эмасмиз. "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати ҳозирча бу борада хабар бергани йўқ.