Ростовликлар 1 август куни қуйи лига вакили СКА клуби билан ёпиқ назорат учрашуви ўтказишди ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишди. Голни Ивелин Попов урди."Ростов" 8 август куни Россия премьер-лигасининг 1-турини сафарда "Тамбов"га қарши ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.