Primertiempo.co нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчининг хизматларига "Милан" раҳбарияти қизиқиб қолган. "Россонерилар" вакиллари тез орада колумбиялик хавбекнинг агентлари билан музокаралар столига ўтириши кутилмоқда.
Аввалроқ "Милан" Москванинг "Локомотив" клуби футболчиси Алексей Миранчукни харид қилиши тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.