Россия Премьер-лигаси мавсум якунларига кўра энг яхшиларни аниқлаш мақсадида ўтказган сўровномасининг натижаларини эълон қилди.
Энг яхши мураббий – Сергей Семак (“Зенит”)
Энг яхши ёш футболчи – Хвича Кварацхелия (“Рубин”)
Энг яхши ҳакам – Владислав Безбородов
Энг яхши гол – Жорже Деспотович (“Оренбург” сафида “Аҳмат” дарвозасига “Роналду услуби”да)
Энг яхши футболчи – Артём Дзюба (“Зенит”)
Энг яхши яхши тўпурарлар – Артём Дзюба ва Сардор Азмун (иккиси “Зенит”, 17 тадан гол)
P.S. Мазкур номинацияда РПЛ регламантга бироз ўзгартириш киритди, яъни, қоида бўйича голлар тенг келиб пенальтилар урилган голлар ҳисобдан чиқариб ташланар эди. Дзюба голларининг 7 тасини 11 метрлик нуқтадан урган бўлса, Азмун ҳисобида битта аниқ амалга оширилган пенальти бор эди.