Янгилаш
Алавес – Барселона 0:3 (LIVE)
Гол: Фати 24', Месси 34', Суарес 44'20.00, «Мендисорроса»
Алавес – Роберто, Магальян, Лагуардиа, Марин, Агиррегабириа, Мендес, Ману Гарсия, Камараса, Берк, Хоселу, Лукас Перес.
Барселона – Нето, Лангле, Араухо, Серхи Роберто, Альба, Видаль, Бускетс, Пуч, Фати, Суарес, Месси.
WhoScored: Биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
44. ГОООООООООООООЛ! Луис Суарес! 0:3! Ажойиб комбинация Суареснинг бош билан урган голи билан тугади.
43. "Алавес" қарши ҳужумга ўтди, Берк ажойиб тарзда шеригини тўп билан таъминлади, Хоселу "қовун тушириш"дан бошқасига ярамади.
41. Вау! Мессининг ҳаволатиб узатган қойилмақом пасидан кейин Видаль боши блан зарба йўллади, зарбани Роберто қайтара олди.
39. "Алавес" бурчак тўпини ўйинга киритди, бу муваффақият келтирмади.
37. Тўп Мессининг қўлига тегди ва қоида бузиш қайд қилинди.
34. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Лео Месси ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди!
33. Давом этамиз. "Барселона" ҳужум бошлади.
30. Ўйин тўхтатилди. Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин.
27. Ана холос. Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб посбони Робертонинг тўппа-тўғри ўзига зарба берди.
24. ГООООООООООООООООООООЛ! Мессининг узатмасидан сўнг, тўп "рикошет" орқали Фатига етиб келди ва у томонидан ҳисоб очилди - 0:1!
21. Зарба! Еҳ, Леонинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
20. Мессига нисбатан қўполлик ишлатилди ва жарима зарбаси белгиланди.
17. Зарба! Суареснинг зарбасини Роберто қўлига ушлаб олди. Зарба дарвозабон турган жойга йўналтирилди. Дарҳақиқат, Месси ажойиб паси билан Луисни тўп билан таъминлаганди.
16. Уууух Мессининг даҳшатли зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдондан чиқиб кетди.
12. Зарба! Артуро Видалнинг кучли зарбаси тўсинга тегиб майдонни тарк этди. "Алавес"нинг омади келди, деб айтиш мумкин.
10. Уууухх! Фатининг кутилмаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, бир оз ноаниқ.
8. Робертодан ажойиб узатма, аммо Месси тўпни ўзига бўйсундира олмади ва зарба ўхшамади.
7. Берк яхши ҳужум бошлади, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва зарба ҳам бера олмади.
3. Зарба! Рики Пучнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
1. Ўйин бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
Футболчилар "Мендисорроса" стадионида
AS нашрининг хабар беришича, Мартин Брейтуэйт бугун "Барселона"даги охирги ўйинини ўтказади.
Таркиблар эълон қилинди
Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Испания Ла Лигаси сўнгги туридан жой олган "Алавес" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни сиз азизлар билан биргаликда томоша қиламиз.
Янгилаш
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2127 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1812 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1296 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1173 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1149 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1047 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1002 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 756 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |