Турнирда Россия, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Швейцария, Ҳиндистон, Филиппин, Қирғизистон, Грузия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон мамлакатларидан 113 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
Мусобақада финал жанглари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Муҳаммадсобир Бозорбойулини мағлуб этди. -64 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса россиялик Аҳмадшох Маҳмадшоевдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Кеча ўтказилган жангларда Хуршидбек Расулжонов (-56 кг), Нурислом Исмоилов (-69 кг) ва Суҳробжон Кайимов (-75 кг) бронза медалига сазовор бўлганди.
Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси якун ясади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали