"Барселона" умидли ҳужумчи билан шартнома имзолади
10.07.2020 20:42 Ўқилди: 1455
Бу ҳақида Football Espana нашри хабар қилди.
Каталониянинг "Барселона" клуби "Райо Вальекано"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси билан шартнома имзолади. Мадрид жамоаси иқтидорли ҳужумчи Фабиан Луссини ўз таркибида олиб қолиш учун ҳаракат қилган. Бироқ, у "кўк-анорранглилар" таклифини қабул қилган.
Маълумот учун, испан футболининг келажаги бўлиши тахмин қилинаётган Лусси жорий мавсум "Райо"нинг асосий жамоаси сафида шуғулланган, аммо бирор марта майдонга туширилмаганди.