Мазкур учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Миржалол Қосимов шогирдлари рақиб дарозасига бир-биридан чиройли голларни уришди. Айниқса, Санжар Турсунов томонидан урилган гол нафақат турнинг, балки, жорий мавсумнинг ҳам безагига айланди. Хўш бу борада унинг ўзи нима дейди?
"Қўқон-1912" биз билан ўйинни жуда яхши бошлади. Тўғри айтдингиз рақиб сафидаги футболчилар жисмоний жиҳатдан тайёр экан. Оптимал спорт формасидалиги сезилиб турди. Шу вақтгача ўйнаган жамоаларимиз ичида ўйин сифати бўйича, майдонда кураш олиб бориш борасида "Қўқон-1912" жамоаси яққол ажралиб турди. Мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Боз устига илк дақиқалардан беш нафар ҳимоячи билан ҳаракатланганлиги учун гол ура олмадик.
Голимга келадиган бўлсак, бу таваккал берилган зарба эмасди. Тўпни қабул қилиб олганимдан кейин тезда дарвозабонга нигоҳ ташладим. Олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб зарба бердим.
Ҳа, қўқонликлар дарвозасига урган голимни фаолиятимдаги энг чиройлиси деса ҳам бўлади. Фаолиятим давомида кўп ҳам тўп киритмаган бўлсамда буниси энг зўри дея оламан.
"Пахтакор" билан яхши ўйин бўлишига ишончим комил. Улар ҳозирда турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Рақибни нафақат ҳужум чизиғи, балки, барча чизиқларида маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланган. Шу боис бизга ҳимояланишимиз ҳам, ҳужум қилишимиз ҳам осон бўлмайди. Мухлислар учун ғалаба қозонишга боримизни берамиз",- дейди Санжар Турсунов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1311 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |