The Sun хабарига кўра, "Эвертон" клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Таъкидланишича, 25 ёшли колумбиялик ҳимоячи "Валенсия" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Кўршапалаклар" раҳбарияти тез орада "Эвертон"га расмий таклиф билан чиқмоқчи. Минанинг эҳтимолий трансфер нархи 15 млн фунтни ташкил қилиши кутилмоқда.