"Бавария" матбуот хизмати Лерой Саненинг трансферини эълон қилди.
Ушбу трансфер учун мюнхенликлар "Сити"га 49 млн евро тўлайди, шунингдек, яна 11 млн евро ҳам бонуслар тарзида тақдим қилиниши мумкин. Сане "Бавария" билан 2025 йил ёзига қадар шартнома имзолади.