Мюнхенликлар директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге бунга қуйидагича жавоб қилган:
- Доимо янги мураббий излашга тушган пайтимизда, Юрген Клопп аллақачон бошқа жамоа билан шартнома имзолаган бўлади. Бироқ, шуни унутманг: сўнгги бир неча йил давомида жамоамизда энг яхши мутахассислар ишлаган – Юпп Хайнкес, Пеп Гвардиола, Луи ван Гаал ва энди Ханси Флик. Мураббийни излаётганингизда тўғри вақтни танлашингиз керак. Доимо Юрген Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири эканлигини билардим.