ЯНГИЛАШ
12. Суарес Коутиньонинг ҳаволатиб жарима майдончасига ташлаган тўпини тўхтата олмади, акс холда голга тортувчи вазият пайдо бўлиши мумкин эди.
10. Коутиньо ўзининг севимли услубида "Атлетико" дарвозасига зарба берди. Тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.
9. Ҳозиргина рақибига қўполлик ишлатган Коста тер Штеген дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо у қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлашда хатога йўл қўйди..
7. Диего Коста тўпдан қутилаётган Лангленинг юзига зарба берди. Ҳакам карточка кўрсатгани йўқ.
3. Учрашувдаги илк зарба "матрасчилар" вакили Хименес томонидан ижро этилди, бироқ жуда ноаниқ.
1. Ўйин бошланди!
- Баҳс бошланишидан олдин Каталония клуби форварди Лионель Мессига март ойининг энг яхши футболчиси соврини топширилди. Месси ўтган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 1та голли пас берди.
- Хайрли кеч сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Бир неча сониядан сўнг "Барселона" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги ажойиб учрашув старт олади.
"Барселона" – "Атлетико"
- 6 апрель, 23.45, «Камп Ноу»
-
"Барселона": тер Стеген, Пике, Серджи Роберто, Лангле, Альба, Артур, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Месси, Суарес.
-
"Атлетико": Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис, Арьяс, Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес, Диего Коста, Гризманн.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали