Брайтон 0:3 Манчестер Юнайтед
30 июнь, 00.15, "Фалмер"
Голлар:
0:1 – 16 Гринвуд, 0:2 – 29 Бруну Фернандеш, 0:3 – 50 Бруну Фернандеш.
Брайтон – Райан, Лэмпти (Троссард, 46), Даффи, Данк, Монтойя, Стивенс, Проппер (Мопе, 46), Мак Аллистер, Биссума, Берн, Коннолли.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Матич, Бруну Фернандеш, Погба, Марсьяль, Гринвуд, Рэшфорд.
Огоҳлантириш:
Шоу (49).
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ
64. Ўзгаришлар. Дубль муаллифи Бруну Фернандешнинг ўрнига Мактоминай тушди. Брендон Уильямс эса Люк Шоуни алмаштирди. Шунингдек, Андреас Перейра Погбанинг ўрнига ўйинни давом эттиради.
60. Мак Аллистер етказиб берган тўпни Троссард дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.
57. МЮ футболчилари кучли прессинг уюуштиряпти. Тўп "Брайтон" футболчиларига тушиши билан 5-6 нафар қизил либосли футболчилар фаоллик намойиш қиляпти.
55. Заҳира ўриндиғидаги футболчилар чигилёзди машқларини бошлаб юборишди.
54. "Брайтон"дан навбатдаги ҳужум омадсизлик билан якун топди. Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўп Де Хеага бориб тушди.
50. Гол! Ажойиб қарши ҳужум гол билан якунланди. Гринвуд чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Фернандешга юқоридан ташлаб берди. Португалиялик футболчи тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади - 0:3.
48. Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди. "Брайтон" ўнг қанотдан стандарт вазиятга эга бўлди.
47. Мезбонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўришди. Бироқ, жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Линделоф қайтариб юборди.
Иккинчи бўлим старт олди! Кузатамиз.
Фернандеш тўпни жаримадан ўйинга киритди. Тўп олдирилди. Шу паллада ҳакам биринчи таймни якунловчи ҳуштак чалди. ТАНАФФУС!
45+2. Мартин Мантоя ўнг қанотда Рэшфордга нисбатан қўпол ўйнади - жарима зарбаси.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. МЮ тайм охирини ҳам ҳужумда ўтказяпти.
44. Коннолли катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Гринвуд уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
40. Дарвоқе, ҳисобни очган Гринфуд жорий мавсумдаги 6-голини урди.
39. Маркус Рэшфорд томонидан берилган зарба ноаниқ чиқди.
31. Ниҳоят, мезбонлар ҳам олдинга ўтди. Погба ўйин "Брайтон" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мак Аллистер тўпни жаримадан ўйинга киритиб беради.
29. Голллл! Поль Погба ташлаб берган тўпга Бруну Фернандеш зарба берди. Тўп рикашет натижасида дарвоза тўрига бориб тушди - 2:0.
23. Биринчи бўлимнинг ярмига келиб, футболчиларга сув ичиб олиш учун танаффус берилди.
21. Португалик футболчи берган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
20. Бисума Поль Погбага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима майдончаси чизиғи олдидан МЮ жарима зарбасини тепади. Тўп олдида Бруну ва Рэшфорд.
17. Гооооол! Алдамчи ҳаракатлар билан жарима майдончасига кириб борган 18 ёшли Мэйсон Гринвуд чап оёқдаги зарбаси билан тўпни рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди.
15. Сўнгги дақиқаларда "қизил иблислар" тўп назоратига жиддий эътибор қаратишмоқда.
13. Рэшфорд жарима майдончаси ичида алдамчи ҳаракатлар намойиш қилаётганди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
12. Ўйиндаги илк жиддий вазият "Брайтон" дарвозаси олдида юзага келди. Б. Фернандешнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтгач, Погба тепди. Французнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
5. Линделоф рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Брайтонда - стандарт.
- Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга МЮ футболчиси Бруну Фернандеш киритиб берди.
"Қизил иблислар" сардори Харри Магуайр жамоани майдонга бошлаб чиқмоқда.
Бугунги ўйинни Андре Марринер бошқариб боради.
Учрашув бошланишига 20 дақиқа қолди!
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1422 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1362 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1071 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1035 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 525 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |