Ўйин ҳақида
Ўйиндан ўйинга жамоа кучайиб бориши керак. Машғулотларда жуда яхши тайёргарлик кўрилганди, буни биринчи бўлимдан ҳам билиб олса бўлади. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Диққат-эътиборни йўқотдик ва битта гол ўйинни буриб юборди.
"Сурхон" охирги 3 та ўйиндан бери юта олмаяпти. Кейинги 2 турда "Пахтакор" ва "Локомотив" билан қийин ўйинлар кутиб турибди. Жамоадан ғалаба кутсак бўладими?
Суперлигада ҳар бир ўйинда ютишимиз мумкин, бизда яхши таркиб йиғилган. Тўғри, "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашадиган кучли жамоалар ҳисобланишади, аммо биз мағлубият учун эмас, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйлайманки, фақат ютуққа эришиш увчун ўйнаймиз. Ҳозирги ўринга лойиқ жамоа эмасмиз, очколарни йиғиб, юқори ўринларга чиқиб оламиз деган умиддаман.
Азиз Ибрагимов ҳақида
Азиз Ибрагимовни 2 та ўйинда ўйнатдик, яхши ўйнади. Жамоа 20 футболчидан иборат.
Ўринбосарлар таркибида ўйнаб, ҳар ўйинда гол ураётган ўйинчини қачондир синаб кўришимиз керак эди, вазиятдан келиб чиқиб, Азиз Ибрагимовни эмас, ёш футболчини майдонга туширдик. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов бугун дебют қилди, унинг келажаги порлоқ.
![]() |
![]() | 04.07.2020 18:21 Ўқилди 210 АПЛ. "Лестер" - "Кристал Пэлас" ва МЮ - "Борнмут" ўйинларининг асосий таркиблари билан танишинг |
![]() | 02.03.2019 08:42 Ўқилди 505 А Серия. “Интер” “Кальяри”га мағлуб бўлди |
![]() | 29.05.2019 17:21 Ўқилди 433 "Атлетико" яна бир "Порту" футболчисини трансфер қилди |
![]() | 25.10.2019 23:21 Ўқилди 306 Бразилиянинг Ш.Корея ҳамда Aргентина билан ўртоқлик ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум |
![]() | 11.12.2019 03:42 Ўқилди 375 ЕЧЛ. "Челси"да ғалаба, "Аякс" эса мағлуб бўлди |