"У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, у Месси ва Суареси бор жамоага ўтди, аммо Антуан майдонда эмас. Агар сенга бўш жой қолдиришмаса, бунинг устида ишлаш керак. Мен кўплаб мамлакатларда ўйнаганман ва доимо шу ишни қилганман.
Биз ҳудди 14 ёшли бола ҳақида гапираётганга ўхшаймиз, аммо у Жаҳон чемпиони. У "Барселона"да Месси ва Суареснинг ўйинига мослаша олмайдими? Бу муносабат ва хоҳишга боғлиқ. Брейтуэйт "Леганес"дан келган бўлса ҳам, бу ишни қилмоқда. У барчасини эркин тарзда бажармоқда ва майдонда ўзини кўрсатмоқда", - дейди Бальбоа.
2019 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтган футболчи ҳозирга қадар Ла Лига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.
Сетьен: "Гризманн - ажойиб футболчи ва биз уни қадрлаймиз"